Тошкент туманида 17 ёшли бола ўзидан 1 ёш катта танишини болалар майдончасида пичоқлади. Жабрланувчи туман марказий шифохонасида вафот этди.
Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак 56 ёшли эркакни ўзаро келишмовчилик оқибатида пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Қўқон шаҳрида туғилган 25 ёшли йигит жанжал оқибатида тенгдоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, гумондорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
Китоб туманида 20 ёшли йигит ўзаро тортишув сабабли 25 ёшли йигитни қасддан пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов олиб борилмоқда.
Миробод туманида 21 ёшли йигит жанжал сабабли акасининг кўкрак қафасига пичоқ уриб, уни ўлдирди. Воқеа жойидан яширинган гумонланувчи ушланган ва тергов олиб борилмоқда.
Тўрақўрғон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро 23 ёшли собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Шундан сўнг ўзига ҳам пичоқ урган эркак шифохонага олиб кетилди. Бош прокуратура улар 2022 йилда ажрашгани, аммо мажбуран бирга яшаб келганини билдирди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
36 ёшли хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, санъаткор аёлга бир неча марта пичоқ уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган.
Марғилонда 20 ёшли йигит жанжал сабаб онасини пичоқлаб ўлдирди. Унга нисбатан 12 йил қамоқ жазоси тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг